Google яратилиш жараёни ниҳоясига яқинлашиб қолган Chrome’нинг янги 51-версиясини синовдан ўтказишни бошлади.

Тахминларга кўра, браузернинг янги кўриниши Material Design (маиший дизайн)га эга бўлади. Браузер интерфейсининг аксарият элементларидаги соя ва ҳажм берувчи эффектлар йўқолган, ёрлиқларнинг бурчаклари эса ўткирлашган.

Chrome’нинг 51-бета-версияси 8 апрелда ишга тушириши режалаштирилган.