Google компанияси роботлар яратувчи Boston Dynamics компаниясини сотувга қўйди

Жаҳон 18 Март 2016 309

Alphabet холдингига кирувчи Google корпорацияси ўзининг роботлари билан танилган Boston Dynamics компаниясини сотувга қўймоқда. Бу ҳақда Bloomberg нашри хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, компанияни Amazon ва Toyota компаниялари сотиб олиши мумкин.

Google компанияни уч йил аввал сотиб олган. Bloomberg’да таъкидланишича, холдинг раҳбарияти Boston Dynamics тижорат учун мўлжалланган маҳсулот чиқара олмайди ва бир неча йил ичида даромад келтира олмайди, деб ҳисоблаб уни сотувга қўйишга қарор қилган.

Boston Dynamics интернет фойдаланувчиларига анчагина “даҳшатли” кўринувчи роботлар чопаётгани, сакраётгани ҳамда муҳандислар томонидан “зўравонликларга” учраётгани тасвирланган кўплаб роликларидан таниш. Роботларга “зўравонликлар”: хоккей клюшкалари билан уларни туртиш, уларнинг қўлларидаги қутиларни уриб тушириш ва чалиш улар янги уқувларни ўрганиши учун қўлланади.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4782 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5654 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21123 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49948 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 5799 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 3693 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 6166 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 3241 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 5096 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 4759 Технология
Кўпроқ янгиликлар