Интернетда тарқалган iPhone 7 суратлари Meizu Pro 6’ники бўлиб чиқди

Технология 18 Март 2016 535

Интернетда бир неча кун айланиб юрган, iPhone 7 смартфонига тегишли экани айтилаётган корпус сурати Meizu Pro 6 смартфони корпуси сурати бўлиб чиқди. Бу ҳақда Gizmo China нашри хабар бермоқда.

Бу ҳақда Meizu компанияси вице-президенти Ли Нан маълум қилди. У Weibo ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари билан мулоқот вақтида худди шу корпусда Meizu ёзуви бўлган суратни чоп этди.

Нан телефон эгаларига матбуот-анжуманда янги флагманни кўрсатиб, “сюрприз” қилмоқчи бўлган, бироқ корпус iPhone’га тегишли дейилиши бошлангандан кейин у янги қурилмани аввалроқ кўрсатишга қарор қилди.

Кўпроқ янгиликлар