Кличко ва Тайсон Фьюри ўртасидаги матч-реванш ўтадиган кун аниқ бўлди

Спорт 18 Март 2016 505

Украиналик боксчи Владимир Кличко ва британиялик Тайсон Фьюри ўртасидаги реванш жангининг ўтиш муддати тасдиқланди. Бу ҳақда The Mirror нашри Klitschko Management Group промоутерлик компаниясига таяниб хабар қилган.

Ўта оғир вазн тоифасидаги WBA, WBO ва IBO йўналишлари бўйича чемпионлик камари соҳиби бўлган Тайсон Фьюри жорий йилнинг 4 июнь куни ушбу камарларини собиқ эгаси Владимир Кличкодан ҳимоя қиладиган бўлди.

Манбага кўра, Кличко ва Фьюри ўртасидаги жангнинг айнан қайси аренада ўтказилишига ойдинлик киритилмаган.

Кўпроқ янгиликлар