Хабарлар ва мақолалар сифатини янада яхшилаш мақсадида ходимларимиз сафини зўр журналистлар билан бойитмоқчимиз.

Агар қуйидаги имкониятлар сизда мавжуд бўлса, у ҳолда «Kun.uz» сизни кутяпти:

—Ўзбек ва рус тилларини яхши билиш;
—Ўзбек тилида бехато, тушунарли хабар ва мақолалар ёза олиш;
—Ҳафтасига 6 кун, 9:00дан 19:00гача «Kun.uz» офисида ишлаш;
—Олий маълумот.

Инглиз тилини билганлар, журналистикада маълум тажрибага эгалар ва 22-40 ёшлиларда жамоамизга қўшилиш имконияти юқорироқ.

«Kun.uz» нашри ўз ходимларига қуйидаги шароитларни муҳайё қилади:

—1 миллион сўм ва ундан юқори маош;
—Бепул, мазали тушлик;
—Чексиз интернетга уланган компьютер;
—Кенг, ёруғ офисда катта стол ва юмшоқ ўриндиқ;
—Совуқ кунда пишириқлар ва қаҳва, иссиқ кунда эса музқаймоқ.

Офисимиз «Мустақиллик майдони» яқинидаги «Пойтахт» бизнес марказининг 7-қаватида жойлашган.

Ҳар кун эрталаб соат 8-9дан кечки 9-10гача ишлаймиз. Мажбурий-ихтиёрий иш вақти эса ҳафтасига 6 кун, 9:00дан 19:00гача.

«Kun.uz»да ишлай олишингизга ишонсангиз, қўнғироқ қилинг:

+998 90 995-96-23 ёки +998 90 120-78-65.

Почта: info@kun.uz