Financial Times Литва пойтахти Вилнюсга яқин Антавиляй қишлоғида жойлашган Марказий қидирув бошқармасига тегишли махфий қамоқхона суратларини чоп этди

Тахминларга кўра, ушбу бинодан 2004 йилдан буён террористик фаолиятда гумон қилинганларни сақлаш ва сўроқ қилиш учун махфий турма сифатида фойдаланилган.

Нашрда ёзилишича, Литва Америка махсус хизматлари “Ал-Қоида” билан ҳамкорликда гумондорларни ушлаб сўроқ қилинган МҚБ махфий турмалари тармоғининг бир бўлаги бўлган. Бироқ Вильнос ҳеч қачон бу далилни тан олмаган.

“Ҳеч ким буни исботламаган, ҳеч ким буни кўрсатмаган”, - деганди Литванинг собиқ президенти Валдас Адамкус 2011 йилда.

2014 йили АҚШ сенатининг разведка бўйича комитети МҚБнинг махфий турмалари мавжуд эканлигини тасдиқловчи ҳисобот чоп этган, лекин айнан қайси мамлакатларда экани кўрсатилмаган эди.

2015 йилда эса Америка ҳукумати юристлари маҳкумларнинг 14 мингта фотосурати бор эканини тан олган, бироқ Вашингтон уларни нашр эттиришга рухсат беришдан бош тортди.

Нашриётнинг гувоҳлик беришига кўра, МҚБнинг махфий турмалари Литва, Афғонистон, Македония, Италия, Ливия ва Руминияда жойлашган.