Манба: Пеллегрини «Зенит»га ўтиш учун 4 млн евро ва таркибни ўзгартириш ваколатини талаб қилмоқда

Спорт 18 Март 2016 383

Санкт-Петербургнинг «Зенит» жамоаси айни вақтда «Манчестер Сити» жамоасини бошқараётган, мавсум якунида лавозимини тарк этадиган чилилик мутахассис Мануэль Пеллегрини билан битим тузишга яқин турибди.

«Спорт день за днем» нашрида ёзилишича, 62 ёшли мутахассис питерликлар жамоаси раҳбариятидан йилига 4 млн евролик маош сўраган ва таркибда жиддий ўзгаришларни амалга ошириш ваколатини тақдим этишни сўраган.

Газетада ёзилишича, «Зенит» жамоасининг бюджети кейинги мавсумда қисқартирилади ва 135 млн долларга туширилади. Лекин бир қанча футболчиларнинг трансфер қилиниши орқали бу миқдор оширилиши мумкин.

Қайд этилишича, португалиялик ярим ҳимоячи Данни ёзда БАА чемпионатига ўтади, италиялик ҳимоячи Доменико Кришито ва бельгиялик хавбек Аксель Витцель Италия чемпионатидаги жамоаларда фаолиятини давом эттириши мумкин. Шунингдек, ҳимоячи Луиш Нету ҳам сотувга қўйилиши айтилган.

«Спорт день за днем» хабарига кўра, Пеллегрини жамоага келса, селекция ишлари билан шахсан ўзи шуғулланмоқчи. Бундан олдинроқ, питерликлар раҳбарияти бу бўйича ЦСКА жамоасининг собиқ директори Антон Евменов билан келишганди.

Эслатиб ўтамиз, Пеллегринининг агенти ўз мижозига «Зенит» ва яна 3 жамоадан жиддий таклиф тушганини билдирганди.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 39491 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 44703 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 6581 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18070 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
Кун фотоси: Шавкат Мирзиёев Бекободдаги боғчалардан бирида
Халқ таълим вазири: Бор далага, деса, далага чопқиллаб чиқиб кетавермайди-ку?!
Тошкентда «Тозалаш-антитеррор» тадбири доирасида 90 киши қўлга олинди
15:40 1305 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳри фаоллари билан учрашди
ASUS ZenFone 4 ва Zenfone 4 Pro флагманини намойиш этди
Кўпроқ янгиликлар