ОАВ: Буюк Британия Ливия қирғоқларига ўз кемаларини юбориши мумкин

Жаҳон 18 Март 2016 427

Буюк Британия ҳарбий кемалари яқин ойлар ичида Ливия қирғоқларига Европага муҳожирларни ўтказувчи ноқонуний ташувчилар билан курашиш учун юборилиши мумкин. Бу ҳақда Daily Telegraph нашри хабар бермоқда.

Нашрнинг Буюк Британия ҳукуматидаги манбалари маълумотларига кўра, Британия бош вазири Дэвид Кэмерон “Брюсселдаги саммитда ўзининг ҳамкасбларини Европа Иттифоқининг Ўртаер денгизидаги ҳарбий-денгиз кучлари Ливиядан Европага юз минглаб муҳожирларнинг келишини тўхтатиш учун ўз миссиясини кенгайтиришни истаётганидан хабардор қилган”. Британия ҳукуматида таъкидланишича, Ливия қирғоқларидан бевосита бир неча километр узоқликда муҳожирларнинг Европага ўтказилишини тўхтатиш учун кема, вертолёт ва бошқа техник воситалар жалб қилиниши мўлжалланмоқда.

Лондон 2015 йилда Ўртаер денгизига HMS Bulwark десант кемасини жўнатганди. Кема экипажи 2,9 мингдан кўпроқ муҳожирни денгизда ғарқ бўлишдан қутқариб қолган. Сўнгра бу кема HMS Enterprise кемаси билан алмаштирилган. Энди британияликлар ноқонуний ташувчиларнинг фаолиятини кузатиш ва унга чек қўйиш учун Ливия яқинида ҳаракатланишни режалаштиришмоқда.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 46456 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7266 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18565 Ўзбекистон
Президент Бекободга Олмалиқ билан мусобақалашишни таклиф қилди
Махсус сиртқи бўлимда ўқиш учун қабул қандай кечади?
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Boeing 767 Full-flight симуляторини ишга туширди
Тожикистон 2020 йилда электр энергияси экспортидан 120 миллион доллар фойда қилмоқчи
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил сайёр қабулларни амалга ошириши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 2017 йилда қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилишига 2,12 трлн сўм йўналтирилади
«Арсенал»ни сотиб олмоқчи бўлаётган миллиардер биринчи галда Венгерни ҳайдамоқчи
17:05 1666 Спорт
Кўпроқ янгиликлар