ОФК ЖЧ–2018 ҳамда ОК–2019 учинчи саралаш босқичи учун қуръа ташлаш санасини тасдиқлади

Спорт 18 Март 2016 653

Осиё футбол конфедерацияси Осиё қитъаси жамоаларининг ЖЧ–2018 ҳамда ОК–2019 мусобақаларига саралашнинг сўнгги, учинчи босқичи учун қуръа ташлаш санасини тасдиқлади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати хабар берган.

2016 йил, 7 апрель куни ОК–2019 сўнгги саралаш босқичига қуръа ташланади. Мазкур қуръада ЖЧ–2018 ҳамда ОК–2019 иккинчи саралаш босқичидан ўта олмаган 11 та терма жамоа Осиё Кубоги финал босқичига йўлланма берувчи сўнгги саралаш босқичидаги рақиблари номини билиб олади.

Осиё қитъаси иккинчи саралаш босқичидан муваффақиятли ўтган 12та терма жамоа эса, шу йилнинг 12 апрель куни Куала-Лумпур шаҳридаги Mandarin Oriental меҳмонхонасида бўлиб ўтадиган қуръадан сўнг, ЖЧ–2018 финал босқичига йўлланма берувчи сўнгги саралаш босқичидаги рақиблари номини билиб олади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур саралаш босқичида 12та терма жамоа 6тадан икки гуруҳга бўлинган ҳолда ЖЧ–2018 финал босқичи йўлланмаси учун курашни давом эттиради.

Осиё футбол конфедерацияси, шунингдек, Баҳрайнда бўлиб ўтадиган U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионати финал босқичи учун қуръа ташлаш муддатини эълон қилди. Унга кўра, мазкур турнирга қуръа ташлаш маросими 2016 йил, 30 апрель куни Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида ўтказилади.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 82469 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 42649 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 49169 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8316 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19324 Ўзбекистон
Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди
21:12 561 Спорт
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони туризм соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олишди
Канада авиакомпанияси самолётининг 200 дан кўпроқ йўловчиси багажсиз қолди
21:00 669 Жаҳон
Шарлотсвиллдаги тўқнашувлар қурбонининг онаси Трамп билан суҳбатлашишдан бош тортди
20:40 863 Жаҳон
B1 ва ундан юқори сертификат билан бакалавриатга ўқишга киришда чет тилидан озод қилинади
Кўпроқ янгиликлар