Бутунжаҳон кураш уюшмаси (UWW) 2016 йил ёзида Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказиладиган олимпиадада учун янги либослар жорий қилади. 22-24 апрель кунларида Мўғилистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида ўтказиладиган лицензион саралаш турнири вақтида спортчилар янги формаларда иштирок этишади.

UWW курашчиларнинг турнирларда чиқиши керак бўлган формаларида одатдаги қизил ва кўк рангларни давлат байроқлари рангларига ўзгатиришни жорий этган. Қизил ва кўк ранглар формаларда қисман сақланиб қолинади.

UWW президенти Ненад Лаловичнинг умид қилишича, бу ўзгариш томошабопликни оширишига хизмат қилади.