БААда 17 март куни куни бошланган енгил атлетика бўйича Халқаро Гран-при мусобақасида Ўзбекистон вакилларидан югуруш бўйича Муродуллаев Маруфжон 1500 м. масофага 4:03 натижа билан Осиё рекордини янгилади ва олтин медалига сазавор бўлди.

Шунингдек, яна бир ўзбекистонлик спортчи Абдурашидов Мансур 100 м. масофани 11:30 (секунд) натижа билан югуриб ўтиб, шоҳсупанинг энг юқори ўрнини эгаллади. Қизлар баҳсида Қаюмова Нозимахон найзани 42.79 м.га улоқтириб, энг яхши натижа билан 1 ўринни эгаллади. Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси 3 олтин медаль жамламасини қўлга киритди.

 

Эндиликда 20 март кунига қадар давом этадиган турнирда ўзбекистонлик спортчилар олдида 200, 400, 800 м масофаларга югуриш, баландликка сакраш, найза ва диск улоқтириш баҳсларида иштирок этишади.