Пентагон раҳбари Россияни глобал таҳдидлар рўйхатида биринчи ўринга қўйди

Жаҳон 18 Март 2016 377

Пентагон раҳбари Эштон Картер 2017 йилги мудофаа бюджетини муҳокама қилиш давомида АҚШ хавфсизлигига раҳна солувчи 5 та глобал таҳдидни айтиб ўтди. У ушбу таҳдидлар орасида Россияни 1-ўринга қўйди. Бюджет лойиҳасида АҚШ армияси учун 582,7 млрд доллар сарфлаш таклиф қилинган.

Картер таҳдидлар рўйхатида Россиядан кейинги ўринларга Хитой, Шимолий Корея, Эрон ва халқаро террорчиликни қўйди. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазирлиги сайтидаги хабарда айтилди.

“Бугунги кунда хавфсизлик борасидаги вазият охирги 25 йил ичидагидан кескин фарқ қилади. У янги ёндашувларни талаб қилади”, деб айтди Картер. У Россия ва Хитойни қурол-аслаҳа тизимини ривожлантираётган ҳамда баъзи ҳудудларда АҚШнинг етакчилигини хавф остига қўяётган энг хавфли рақобатчилар сифатида таърифлади.

Картер 2017 йил учун 582,7 млрд долларлик ҳарбий бюджет сўрамоқда, бу маблағлардан 523,9 млрд доллари таянч бюджетни ташкил қилади, қолган 58,8 млрд доллар хорижда шошилинч операцияларни ўтказиш учун срафланади.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6768 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 56875 Жаҳон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 37861 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38835 Lifestyle
Диққат, огоҳ бўлинг! «Мен Мажбурий ижро бюросиданман»
11:10 364 Жамият
Асака туманида тергов идорасидан яшириниб юрган шахс қўлга олинди
11:09 149 Жамият
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 1120 Спорт
Кўпроқ янгиликлар