Покистон собиқ раҳбари Парвез Мушарраф Дубайда соғлигини тиклаш учун мамлакатдан чиқиб кетди.

Покистон суди унга даволаниш учун хорижга чиқишга рухсат берди, деб хабар беради “Интерфакс”.

Мушаррафнинг сўзларига кўра, у суд олдида жавоб бериш учун ватанига “бир неча ҳафта ёки ойдан сўнг” қайтмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Муфарраф ҳушини йўқотгач, касалхонага ётқизилган эди.

Суд Покистон собиқ президенти генерал Парвез Мушаррафга давлатга хиёнат қилиш расмий айбловини эълон қилган. У Покистон конституциясига амал қилмасликда ва юқори мартабали судьяларни ноқонуний ишдан бўшатишда айбланмоқда.