Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров Instagram’да инглиз тилидаги янги аккаунтини очди. Бу ҳақда Чеченистон ҳукумати сайтида маълум қилинди.

“Қадрли дўстлар, сиз билан хушхабар билан бўлишмоқчиман. Менинг кўп сондаги хорижий дўстларим ва обуначиларим илтимосига кўра, улар эса менда жуда кўп, менинг Instagram’даги саҳифамнинг инглиз тилидаги версиясини очишга қарор қилдим. У бундай номланади – @kadyrov_95eng. Кимга қизиқ бўлса, унга ҳозироқ обуна бўлишингиз мумкин”, деб ёзди Қодиров.

Айни вақтда аккаунтга 5 мингга яқин киши обуна бўлган.