Россия Хитойга буғдой етказишни бошлади

Жаҳон 18 Март 2016 457

Россия Хитойга буғдой етказишни бошлади, деб келтирди Россельхознадзор бошлиғи ўринбосари Евгений Непоклоновнинг баёнотини RNS нашри.

Непоклонов “Россия буғдойи ўтган йилнинг декабрида Хитой бозори очилгандан бери бу давлатга етказилиши бошландими-йўқми?” деган саволга “Албатта, улар етказилмоқда”, деб жавоб берди. У Хитойга етказилаётган буғдой ҳажмлари ҳамда экспорт ҳажмлари бўйича режаларни маълум қилмади.

Россия ва Хитой 2015 йил 17 декабрда Россиядан Хитойга экспорт қилинадиган буғдой, маккажўхори, соя ва рапсга фитосанитар талаблар ҳақидаги баённомаларни имзолашганди.

“Коммерсантъ” газетаси маълумотларига кўра, бу баённома россиялик экспортчиларга Хитойга Россия импортини норентабел қилувчи бир қатор қатъий чоралар қўяди.

Жумладан, Хитой Россиянинг Олтой, Красноярск ўлкалари, Новосибирск ва Омск вилоятларидан етиштирилган буғдойни етказишга рухсат берган.

Шунингдек, маккажўхори, соя ва рапс Хабаровск, Приморье ва Забайкалье ўлкаларида, Амур вилояти ва Яҳудий мухтор вилоятида етиштирилган бўлиши лозим.

Кўпроқ янгиликлар