Шимолий Корея ҳарбийлари Япон денгизига учирган баллистик ракета ортидан тахминан 20 дақиқадан кейин иккинчи ракета учирди, деб хабар бермоқда “Рёнхап” ахборот агентлиги.

Жанубий Корея штаблари бошлиқлари қўмитаси маълумотларига кўра, иккинчи ракета радарлардан 17 км баландликда йўқолиб қолган, бу эса ракетанинг ҳавода портлаганидан дарак беради.

Аввалроқ АҚШ Давлат департаменти Шимолий Кореянинг ракета учириши билан боғлиқ вазиятни ўрганаётгани маълум бўлганди. Тахминларча, Пхеньян Япон денгизига ўртача узоқликка мўлжалланган “Нодон” баллистик ракетасини учирган.

Шунингдек, Япония бош вазири Синдзо Абэ Шимолий Кореянинг бу ҳаракатларини қатъиян қоралади. Абэ Шимолий Корея ҳукуматига у тавсифлагандек “ўта муаммоли” ҳаракатлардан тийилишни тавсия қилди.