Спорт курашлари. Ўзбекистон термасининг Остонада ўтказиладиган саралаш турнири учун таркиби эълон қилинди

Спорт 18 Март 2016 540

2016 йилнинг 18-20 март кунлари Остона шаҳри (Қозоғистон)да XXXI ёзги Олимпиада ўйинларига саралаш доирасидаги қитъавий турнирида иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоасининг таркиби эълон қилинди. Жароҳат туфайли терма жамоанинг етакчиларидан бири Феруз Тўхтаев (ўз вазн тоифасида жаҳон чемпиони) ўрнини Елмурат Тасмурадов (59 кг) эгаллаган.

Шунингдек, Нурбек Холмухамматов (66 кг) ва Жаҳонгир Турдиев (98 кг) ўрнига Арам Варданян ҳамда Суҳроб Фаттоев иштирок этади.

Бутунжаҳон кураш уюшмаси (UWW) 2016 йили Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпиада ўйинлари учун эълон қилган саралаш тизимига кўра, йўлланмалар қитъавий турнирлар финалида иштирок этган спортчиларга берилади.

Юнон-рим кураши: Елмурат Тасмурадов (59 кг), Арам Варданян (66 кг), Дилшод Турдиев (75 кг), Сухроб Фаттоев (98 кг), Мўминжон Абдуллаев (130 кг).
Эркин усул: Нодиржон Сафаров (57 кг), Рашид Қурбонов (74 кг), Умиджон Исманов (86 кг), Магомед Ибрагимов (97 кг), Ҳасанбой Раҳимов (125 кг), Давлатбека Яхшимуратова (48 кг), Зуҳра Мустанова (53 кг), Саломат Кўчимова (58 кг), Нилуфар Гадоева (63 кг), Бахтигул Болтаниёзова (69 кг), Лалахан Оринбаева (75 кг).

Маълумот учун, айни вақтга келиб 2 нафар ўзбекистонлик спортчи Ихтиёр Наврўзов (эркин кураш, 65 кг) ва Рустам Ассакалов (юнон-рим кураши, 85 кг) йўлланмаларга эга бўлишган.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 17325 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47947 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21922 Ўзбекистон
Xiaomi Bluetooth'ли "ақлли" кроссовкаларни яратди
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 779 Жамият
Қозоғистонлик теннисчи мураббийига: «Аҳмоқона илжайишинг билан кўзимдан йўқол»
20:20 1302 Спорт
Трамп махфий хизмат иш ҳақи фондининг бир йиллик пулини сарфлаб бўлди
20:05 1037 Жаҳон
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 1349 Жамият
Каталония полицияси худкуш камари бўлган кишини отиб ташлади
20:01 1258 Жаҳон
Сурия армияси Ҳалабни ИШИДдан буткул озод қилди
20:00 1952 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар