Суриялик курдлар Суриянинг шимолида улар томонидан назорат қилинувчи ҳудудларда федератив ҳудуд ташкил этишганини эълон қилишди. Бу ҳақда “Демократик иттифоқ” партияси вакили Наваф Ҳалил маълум қилди, деб хабар бермоқда ABC News телеканалига иқтибос келтирган ҳолда “Европейская правда” нашри.

Ҳалилнинг айтишича, федератив ҳудуд ташкил этилиши 17 мартда Ҳассақа вилоятидаги Рмайлаҳ шаҳрида ўтган курдлар анжуманида эълон қилинди.

Ҳалил федератив ҳудуд “Рўява – Шимолий Сурия” деб аталганини маълум қилди. Унга курдлар томонидан назорат қилинувчи учта туман – Язира, Кобани ва Африн кирди.

Федератив ҳудуднинг эълон қилиниши Женевада Сурия ҳукумати вакиллари ва уларнинг рақиблари музокаралари бўлаётган пайтда юз берди. “Демократик иттифоқ” партияси Туркия томонидан террорчилик ташкилоти сифатида қаралади ва музокараларда иштирок этмаяпти, деб эслатмоқда агентлик.

Сурия ҳукуматида мамлакат ҳудудида исталган федератив бирликни ташкил этишга исталган уринишлар ноқонуний эканлиги таъкидланди.

Суриялик курдлар Ироқ чегарасидан тортиб Эвфрот дарёсигача Сурия-Туркия чегараси бўйлаб чўзилган 400 км лик ҳудудни, шунингдек, Суриянинг шимоли-ғарбидаги алоҳида секцияни назорат қилишади.

2015 йил декабрда суриялик курдлар муҳторият эълон қилишган, бироқ Сурия ҳукумати уни тан олмаяпти.

2016 йил март ойи ўртасида курдлар Сурия шимолида федерация ташкил этишни режалаштираётганлари маълум бўлди. Федерация ИШИД, “Жибҳад ан-Нусра” ва бошқа террорчилик гуруҳларига қарши кураш учун тарқоқланган курд жамоаларини бирлаштириши кўзда тутилганди.