Тошкент йўлларининг умумий масофаси 40 фоизга узайтирилади

Ўзбекистон 18 Март 2016 510

Ўзбекистон пойтахтидаги йўлларнинг умумий узунлиги, Тошкент ҳалқа автомобиль йўлини ҳисобга олмаганда, келгусида ҳозирги 630 километрдан 879 километрга ёки 40 фоизга узайтирилади. Бу ҳақда Тошкент Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси бошлиғи в.б. Рустам Раҳматуллаев «Народное слово» нашрига берган интервьюсида маълум қилган.

Кўрсатиб ўтилган рақамлар турли даражадаги транспорт боғламаларини ҳам ўз ичига олади. Жумладан, Себзорда бунёд этилган боғламага ўхшаш иншоот Бунёдкор ва Муқимий кўчалари (метронинг «Новза», собиқ Ҳамза бекати) ҳамда Оҳангарон шоссеси ва Тошкент ҳалқа автомобиль йўли кесишмаларида («Роҳат» айланаси) ҳам қурилиши режалаштирилган.

Газета суҳбатдоши аниқ муддатларни маълум қилмаган. Фақатгина Роҳатдаги боғлама жорий йилда қурилишини айтиб ўтган.

Ҳозирги вақтда Ўзбекистон автомобиль йўлларининг умумий узунлиги 184 минг километрни ташкил қилади. 2016 йилда 513 километр йўл қурилиши ва таъмирланиши режалаштирилган. Спутник нашрида маълум қилинишича, бу ишларнинг умумий қиймати 1,3 миллиард сўмни ташкил қилади.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 52885 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 108281 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 10411 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20824 Ўзбекистон
Ҳиндистон, Непал ва Бангладешдаги кучли тошқинлар 500 кишининг умрини олиб кетди 
10:08 368 Жаҳон
ФИФА мусобақасида илк марта аёл ҳакамлар ишлайди
10:02 359 Спорт
Съёмка вақтида ҳаёт билан видолашишига сал қолган 6 актёр
09:59 2133 Lifestyle
Porsche 911 эгаси уни бошқа рангга бўятиш учун 100 минг доллар сарфлади
09:55 857 Lifestyle
ОАВ Трампнинг куёви ва Роман Абрамович алоқалари ҳақида хабар топди
09:50 2438 Жаҳон
Конгода ер кўчкиси 200 дан ортиқ кишининг умрига зомин бўлди
09:30 794 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар