“Good Food Group” Ўзбекистон-Малайзия қўшма корхонаси Тошкентда 1 млн долларга маргарин, қуюлтирилган сут ва майонез ишлаб чиқарувчи иккинчи заводни қурмоқчи, деб хабар бермоқда “Sputnik Узбекистан” нашрига компания менежерларидан бири.

Компания “Маселко” бренди остида 50 турдан кўпроқ маҳсулот ишлаб чиқаради. Қўшма корхона сариёғ ва шоколадли сариёғнинг турфа хилларини, маргарин, майонез ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқаради. Яқинда корхонада бир нечта ишлаб чиқариш линияларига эга янги цех ишга туширилди, бу эса баъзи озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича ишлаб чиқариш ҳажмини бир неча баробарга оширишга имкон берди.

“Янги завод бизнинг маҳсулотга нафақат Ўзбекистонда, балки хорижда ҳам талаб катталиги сабабли қурилмоқчи. Ҳозирча эса биз вазиятдан чиқиш учун ўзимизнинг мавжуд ишлаб чиқариш қувватларимизни кенгайтирмоқдамиз”, деб айтди компания мутахассиси.

Манба компания қурилиш учун Тошкентдаги бир нечта ҳудудларни кўриб чиқаётганини маълум қилди. Бироқ унинг айтишича, “Ангрен” эркин индустриал ҳудуди ва у ердаги шароитларни ҳам кўриб чиқиш фойдадан ҳоли бўлмайди, чунки бу ердаги корхоналар яхши солиқ ва божхона имтиёзларига эга.

Айни вақтда компания ўз маҳсулотининг катта қисмини ички бозорга чиқаради ва қўшни давлатларга экспорт қилади. “Good Food Group” қўшма корхонаси 2011 йилдан фаолият юритиб келади.