Тошкентдаги аэропорт ва вокзал олдида кўп қаватли автотураргоҳлар пайдо бўлади

Ўзбекистон 18 Март 2016 599

Яқин вақт ичида Тошкент аэропорти яқинида қарийб 800та машина тўхташи учун мўлжалланган кўп қаватли автомобиллар тураргоҳи пайдо бўлади. «Газета.uz» сайтида ёзилишича, бу ҳақда Тошкент меъморчилик ва қурилиш бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Рустам Раҳматуллаев «Народное слово» газетасига берган интервьюсида маълум қилган.

Шунингдек, «Тошкент» марказий вокзали ва йирик бозор жойлашган пойтахт ипподроми яқинида ҳам 530 тадан ўринга эга автомобиль тураргоҳлари қурилади.

Рустам Раҳматуллаевнинг айтишича, Тошкентнинг турли туманларида жами 20дан ортиқ кўп қаватли гаражлар қуриш бўйича лойиҳалар тайёрланган. Уларнинг ҳар бири 500дан зиёд автомобилни сиғдира олиши кўзда тутилган. Шунингдек, бу автотураргоҳларда сервис хизмати мажмуасига ҳам бўлади.

Маълумот учун, айни вақтда Тошкент шаҳрида «Чорсу» бозори ёнида ва «Самарқанд дарвоза» савдо мажмуасида шундай кўп қаватли автотураргоҳлар мавжуд.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 22609 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 40441 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 153836 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43889 Lifestyle
Тадбиркорлар Ҳикмат Абдураҳманов ва Азиза Умарова билан суҳбат: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш
20:24 798 Lifestyle
Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди
20:15 2242 Жаҳон
Каталония ҳукумати мусулмонларни ҳақорат қилмасликка чақирди
19:52 1197 Жаҳон
Сурхондарё ҳокими: Одамларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик!
Жанубий Кореяга АҚШ армияси бош қўмондони келди
19:43 973 Жаҳон
Эркинжон Турдимов: “Сурхондарёда етиштирилаётган пахта 100 фоиз шу ерда қайта ишланади”
Кўпроқ янгиликлар