АҚШ президенти лавозимига номзод Хиллари Клинтоннинг сайловолди кампаниясини қўллаб-қувватлаш билан шуғулланувчи Priorities USA жамоатчилик ташкилоти YouTube порталида республикачилар номзоди Дональд Трампнинг 17 мартда чоп этган, “аккилаётган” Хиллари Клинтон тасвирланган ташвиқот ролигига видео тарзидаги жавобни чоп этди.

26 сония давом этувчи роликда телебошловчи Трампдан у биринчи кунданоқ АҚШ президенти вазифаларини бажаришга тайёр бўлиш учун ким билан маслаҳатлашишини сўрайди. “Мен ўзим билан маслаҳатлашаман. Чунки менинг яхшигина миям бор ва мен жуда кўп гаплар айтганман”, деб жавоб беради миллиардер. Шу лавҳадан кейин Трампнинг сўзлари устидан кулаётган Клинтон кадри келади.

17 мартда Трамп Instagram’даги саҳифасида Клинтонни мазаҳ қилувчи роликни жойлаштирди. Ролик бошида Россия президенти Владимир Путин дзюдо жангида рақибини йиқитаётган лавҳа келган, ундан кейин эса ниқоб кийиб олган террорчи акс этган. Сўнгра “Бизнинг энг кучли рақибларимизга юзма-юз келиш вақти келганда... демократлардан ажойиб жавоб бор”, деган ёзув пайдо бўлади ва сўнгра Клинтоннинг тасвирига аккиллаган ит овози қўйилган кадрлар келади. Ролик охирида кулаётган Путин тсвирланган бўлиб, у гўёки Клинтоннинг бу ҳолига кулади.

Кремлда Трампнинг сайлволди ролигига изоҳ бериш давомида АҚШда “Россияни ола-бужи қилиб кўрсатиш” сайловолди кампаниясининг мажбурий атрибутига айланганидан афсусланиш билдирилди

АҚШ президенти лавозимига сайловлар 8 ноябрда бўлиб ўтади. Июлда демократлар ва республикачилар миллий конвентлар ўтказиб, унда ҳар бир партиядан сайловларда иштирок этувчи номзод танланади.