Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси қошидаги футбол мактаби Ўзбекистон президенти томонидан 2016 йилнинг “Соғлом она ва бола” йили эълон қилиниши муносабати билан 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар учун танлов эълон қилди.

Жамоа расмий сайтида “Локомотив” – бу билим, куч, тарбия, соғлик ва фарзандингиз учун ажойиб кайфият!” шиори билан эълон берилган.

Унда айтилишича, барча машғулотлар футбол майдони ва усти ёпиқ залларда ўтказилади. Ҳар бир мураббий қўлида 8-12 нафар тарбияланувчи бўлади. Ёш футболчилар Испания, Италия, Англия ва Германия футбол мактабларида кенг қўлланиладиган дастурлар ёрдамида футбол кўникмаларидан бохабар бўлишади.

Болалар мактабда футбол қоидалари билан танишиб, ўзининг етакчилик қобилиятини яратиши, дўстлари билан мулоқот қилишни ўрганиши мумкин.

Танлов 1 майга қадар давом этади.

Танлов 1 майга қадар давом этади.
Керакли ҳужжатлар: туғилганлик ҳақида гувоҳнома, 3х4 расм, тиббий маълумотнома.
Манзил: Мирзо Улуғбек тумани, ТТЗ-2 даҳаси, “Локомотив” стадиони.
Мурожаат учун телефон: +99871 2862412