Машҳур Angry Birds ўйини ва у асосида яратилган мультфильмнинг қаҳрамони БМТнинг атроф-муҳит бўйича фахрий элчисига айланди. Бу ҳақда Fox News хабар берган.

Қайд этилишича, асосий маросим БМТ бош идорасида бўлиб ўтди. Angry Birds Happy Planet акцияси бошланганлигини БМТ бош котиби Пан Ги Мун айтиб ўтди ва у Қизил (Red) қаҳрамонга “БМТнинг фаҳрли элчиси” боғичини тақиб қўйди.

“Angry Birds дунё бўйлаб миллионлаб инсонларнинг қўнглидан жой олган ва эндиликда улар ҳаётимизни янада яхшилашга ҳисса қўшишади”, - дея таъкидлади Пан Ги Мун.

Мазкур акцияда иштирок этиш учун #AngryBirdsHappyPlanet хештеги остида иккинчи маротаба қайта ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан ёки жамоат транспортларидан фойдаланиш пайтидаги хабарлар ва фотосуратларни жойлаштириш керак бўлади.

Акция ташкилотчилари - Sony Pictures компанияси, БМТ ривожланиш дастури (UNDP) ва БМТ жамғармаси. Тадбирда Angry Birds режиссёри ҳамда қушларга овоз берган актёрлар - Жейсон Судейкис, Жош Гэд, Майя Рудольф ҳам иштирок этди.