Англия чемпионатининг 31-туридан ўрин олган «Кристал Пэлас» – «Лестер» чрашуви меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди.

Ушбу ўйинда Риёд Маҳрез томонидан 34 дақиқада урилган ягона гол ўйин тақдирини ҳал қилди.

Эндиликда Клаудио Раньери шогирдлари 66 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида ишонч билан карвонбошилик қилмоқда.

«Тулкилар» кейинги турда ўз майдонида «Саутгемптон»ни қабул қилади.

Кристал Пэлас – Лестер 0:1 (0:1, 0:0)
Гол: 0:1 – 34 Марез.
Кристал Пэлас – Хеннесси, Дилэйни, Суаре (Келли, 46), Уорд, Дэнн, Заа, Кабай, Ледли (Гэйл, 79), Единак, Болази, Адебайор (Сако, 46).
Лестер – Шмейхель, Фукс, Морган, Хут, Симпсон, Олбрайтон, Канте, Дринкуотер, Марез (Шлупп, 86), Варди (Амарти, 90), Окадзаки (Ульоа, 76).
Огоҳлантиришлар: Шмейхель (30), Суаре (42).