АҚШнинг Россиядаги элчихонаси ўз фуқароларини Россияда, жумладан Москвада террорчилик таҳдидидан огоҳлантирмоқда, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. Бу ҳақда АҚШнинг Москвадаги элчихонаси матбуот котиби Уильям Стивенс эълон қилди.   

“Бугун АҚШнинг Москвадаги элчихонаси яқиндаги АҚШ Давлат департаментининг Европада, жумладан Россияда террорчилик хавфига тегишли бўлган янгиланган огоҳлантиришини эслатиш зарурати билан боғлиқ ҳолда хавфсизлик ҳақида огоҳлантириш чиқарди”, деб айтди Стивенс.  

Огоҳлантириш матнида элчихона АҚШ фуқароларига “огоҳ бўлишни тасвия қилмоқда, чунки Россияда террорчилик билан боғлиқ хатарлар ҳали ҳам юқори қолмоқда”.

“Ишончли манбалар террорчилар Европага ҳужум қилишга фаол тайёрланаётганига ишора қилмоқдалар ва бу Россия, айниқса Москвага ҳам тааллуқлидир. Террорчилик ҳужумларига ресторанлар, диққатга сазовор жойлар, транспорт каби жамоат жойлари учраши мумкин”, дейилмоқда огоҳлантиришда.

Март бошида АҚШ Давлат департаменти ИШИД террорчилик гуруҳи Европада терактлар содир этмоқчилиги ҳақида огоҳлантириш тарқатди. Террорчилар йирик спорт тадбирлари, театрлар, бозорлар, авиахизматлар, транспорт ва жамоат жойларини нишонга олмоқдалар. Терактлар бошқа ҳудудларда, жумладан Яқин Шарқда ҳам содир этилиши мумкин.