Арсен Венгер: «Ўз вақтида Лукакуни сотиб олмоқчи эдик, аммо у «Челси»ни танлаганди»

Спорт 19 Март 2016 351

«Арсенал» жамоаси бош мураббийи Арсен Венгер АПЛнинг навбатдаги турида «Эвертон»га қарши кечадиган сафар баҳси олдидан рақиблар ҳужумчиси 22 ёшли Ромелу Лукаку ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

«Лукаку? Биз унга ҳали у Бельгиядалигида қизиқиш билдиргандик, аммо Ромелу ўшанда «Челси»ни танлаганди.

Лукаку йилдан-йилга яхшироқ бўлиб бормоқда. Унинг даражаси ўсишига шериклари билан ўзаро яхши тушуниш ҳам муҳим ўрин тутмоқда. Ромелуни ёрқин фаолият кутмоқда. Буни у кўрсатаётган натижалар йил сайин яхшиланиб бораётгани ҳам кўрсатиб турибди.

Қачонки Ромелу «Челси»да бўлганида уни сотиб олишга уринмадик, чунки у ижарага берилганди. Биз Лукакунинг лондонликлар жамоаси сафига қайтишини кутгандик», — дейди Венгер.

Жорий мавсумда Лукаку жамоаси сафида 28 ўйин ўтказди ва 18та гол уриб, 6та голли узатма муаллифи бўлди. Унинг ўтган йилги натижаси эса 36та ўйинда 10та гол ва 6та пас бўлганди.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 72051 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37411 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21683 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81643 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62029 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 1939 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 1286 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 1094 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 465 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 813 Маданият
Кўпроқ янгиликлар