Ўз вақтида «Барселона» президентлиги учун номзод бўлган Тони Фрейша ЕЧЛнинг жорий мавсумдаги чорак финали учун қуръадан кейин фикрларини билдира туриб, «Реал» жамоасининг ҳар мавсумда қуръада осон рақибларга дуч келиши ҳақида айтиб ўтди.

«Уларга «Шарлеруа» тушмади, чунки бу жамоа бу босқичгача етиб келмади. Лекин агар имкони бўлса мадридликларга шу даражадаги жамоани рўбару қилишарди.

Европа чемпионлар лигасини ютиш учун чемпионларни ютиш керак», – деб ёзади Фрейша ўз твиттерида.

Қайд этиш керакки, Фрейша ЕЧЛ қуръаси бошланишидан олдин «Реал»га айнан «Вольфсбург» рақиб бўлишини башорат қилганди.

ЕЧЛнинг чорак финалида «Реал» «Вольфсбург» билан, «Барселона» «Атлетико» билан ўйнайди