Facebook ижтимоий тармоғи раҳбари Марк Цукербергнинг маълум қилишича, охирги 14-15 йил ичида ер юзида компьютерларнинг янги кўриниши ихтиро қилинади. ТАСС’нинг маълум қилишича бу ҳақда ижтимоий тармоқ асосчиси 19 март куни бўлиб ўтган Хитой тараққиёт форуми-2016да айтиб ўтган.

Фейсбук раҳбари онлайн-ритейлер Жек Ма билан бевосита суҳбати давомида: “Ҳозирча стол компьютерлари, ноутбуклар, смартфонлар мавжуд. Аммо ҳар 15 йилда янги ҳисоблаш платформалари яратилади”, — дея таъкидлаган.

“Баъзилар машиналар инсонларни ўзгартиради ва иш фаолиятини тўхтатади, дея ташвишланмоқда. Аммо машиналарни инсонга қиёслаш нотўғри. Назаримда ташвишга хожат йўқ”, — дея маълум қилди тадбиркор.

Компьютернинг илк кўринишлари XX асрнинг 40-йилларида маълум бўла бошлаган. Агар Цукербергнинг гиптоезалари амалга ошганида бу вақтга келиб компьютерларнинг бешинчи авлоди маълум бўларди.

Аммо 1965 йилда Мурнинг компьютер технологияларининг тез кўрсаткичларда ривожланиши тўғрисидаги қонунлари микросхемалар кашф этилганидан сўнг эълон қилинган эди.