Элликқалъада Наврўз тантаналари бўлиб ўтди

Жамият 19 Март 2016 548

Наврўз байрами нафақат табиатнинг яшариши, балки инсон қалби, руҳияти ва тафаккурининг янгиланишидир. Наврўз шунчаки байрам эмас, у миллат тарихи, фалсафаси, санъати, маданияти, илмий тафаккур тарзини мужассам этган энг муқаддас қомусий айём эканлиги мустақиллигимиз шарофати билан яна тикланди. Халқимиз тинч ва осуда замонимизда яна Наврўз айёмини кўтарингки руҳда, миллий қадриятларимизга йўғрилган куй-қўшиқлар, тантаналар, билан қарши олмоқда. Муҳтарам юртбошимиз Ислом Каримов таъкидлаганларидек: “Наврўз халқимизнинг юрагини ва ёруғ туйғуларини, ўлмас руҳи ва маънавиятини ўзида намоён этадиган энг қадимий, энг ардоқли миллий байрамимиздир.”

Юртимизнинг барча жойларида бўлгани каби Элликқалъа туманида ҳам Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган асосий байрам тантаналари бўлиб ўтди. Эрта тонгдан аҳоли эҳтиёжи учун зарур савдо ва маиший хизмат кўрсатиш, замонавий лойиҳалар асосида барпо этилган 15 дан ортиқ янги объектлар фойдаланишга топширилиши туман аҳолиси учун байрам совғаси бўлди. Капитал таъмир асосида янгидан фойдаланишга топширилган “Дийдор” тантаналар уйида эса қўшни вилоятлар ва туманлардан келган меҳмонлар, маданият ва санъат усталари, нуронийлар, тумандаги ташкилот, корхона ва муассасалар раҳбарлари ва туманнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида фаол фуқаролари учун байрам дастурхони тортиқ қилинди.

Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган асосий байрам дастури туман маркази Бўстон шахридаги амфитеатрда бўлиб ўтди. Жонажон Ўзбекистонимиз мустақиллигига 25 йил тўлиши муносабати билан бу йилги байрам тадбирлари ҳар йилгидан кўра ўзгача, кўтарингки руҳда нишонланди.

Байрам тадбирларида туман маданият ва спорт ишлари бўлими ҳонандалари, Нукус шахридан ташриф буюрган санъакорларнинг Ватанимиз, тинчлигимизни мадҳ этувчи куй-қўшиқлари, миллий-фалкльор ижод наъмуналари, ёш спортчиларнинг бадий ва кўргазмали чиқишлари байрам тантаналарига янада кўрк бағишлади.

Бир сўз билан айтганда шарқона янги йил, табиат уйғонишининг рамзи, эзгуликка талпиниш, яхши кунлар умиди, серқатлам тарих йўлини босиб келаётган халқ қалбини севинч ва ғуссалари билан тўйинган ишонч ва эътиқоднинг садолари жам бўлган янги кун – Наврўз айёми барча Элликқалъаликларни йил давомида янги марралар ва ривожланишлар сари етаклайди.

 

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 23047 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 11756 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 82370 Ўзбекистон
Тарихда биринчи марта Сатурн атмосферасига киришга муваффақ бўлинди
ФИФА йил футболчиси бўлиш учун асосий даъвогарлар рўйхатини эълон қилди
20:19 975 Спорт
Япониядаги барда маймунлар официантлар сифатида ишламоқда
20:06 745 Жамият
Конте Белотти трансферини истамоқда, Абрамович бунга қарши
20:06 426 Спорт
Turkish Airlines рейси йўловчиси комага тушиб, самолётда жон берди
19:58 842 Жамият
ФИФА йилнинг энг яхши мураббийлиги учун даъвогарлар номини эълон қилди
19:54 1796 Спорт
Нобель мукофотининг энг ёш совриндори Оксфорд университетига ўқишга кирди
19:50 1417 Жамият
Кўпроқ янгиликлар