FlyDubai авиакомпанияси ҳалокатга учраган Boeing лайнери учувчиси катта тажрибага эга эканлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА «Новости».

“У 5965 соат парвоз қилган. Шу боис унда катта таржриба бор эди”, — деди авиакомпания директори Гейт алб Гейт.

Бундан ташқари, у FlyDubai бир текширув натижаларини бир ой ичида одамлар эътиборига ҳавола этилишини айтиб ўтган.

Аввалроқ у ҳалокатга учраган самолёт учувчиси фалокат сигнали бермаганлигини маълум қилган эди.