БААнинг FlyDubai авиакомпанияси ижрочи директори Ғайт ал-Ғайт Ростов-Донда компанияга тегишли бўлган Boeing 737-800 лайнери қулаб тушишига борасида билдирилган тахминлардан бири бўлмиш бортдаги портловчи қурилманинг ҳаракатга келтирилиши орқали қулаш ҳақидаги тахминни инкор қилди.

Бундан олдин компаниядагилар самолётнинг бирданига бошқарувни йўқотиб, тик қулаши "ноодатия ҳолат" эканига урғу бериб ўтилганди.

"Бизда самолёт теракт оқибатида қулагани ҳақида ҳеч қанақа шубҳалар мавжуд эмас", дейди компания бошқарувчиси.

У Ростовда қулаган самолёт 2016 йилнинг 21 январида махсус текширувдан ўтказилганини маълум қилган ва уни етарли даражада катта тажрибага эга бўлган учувчилар бошқарганини қўшимча қилган.

Бу ҳодиса бўйича жиноий иш очган Россия Тергов қўмитаси ҳалокатга учувчиларнинг хатоси ёки техник носозлик сабаб бўлганини тахмин қилмоқда эди.

Эслатиб ўтамиз, 19 март, шанба куни FlyDubai авиакомпаниясига тегишли Boeing 737-800 лайнери Россиянинг Ростов-Дон шаҳри аэропортига қўниш вақтида ҳалокатга учради. Ҳодиса оқибатида самолёт бортида бўлган барча йўловчилар (55 киши) ва экипаж аъзолари (7 киши) ҳалок бўлган.

Маълумот учун. Тravel.newsru маълумотига кўра, Boeing-737 самолёти ҳалокатга учраш даражаси бўйича энг ёмон натижа қайд этиб турган самолёт ҳисобланади. Бундай самолётлардан асосан қашшоқ мамлакатларда фойдаланилади. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК базасида бундай русумдаги самолётлар йўқ.

Ростовда қулаган Boeing самолёти 2 соатдан ортиқ вақт давомида қўнишга уринган

Россиялик учувчи: Ростовда Boeing учувчилари қўшимча харажатдан қочиш учун самолётни қўндиришга уринишган