Россия сайёҳлик индустрияси иттифоқи FlyDubai авиакомпаниясининг фалокатга учраган самолётининг қайтиш рейси билан БААга учиши керак бўлган йўловчиларнинг ярми парвоздан бош тортдилар, деб хабар бермоқда RNS нашри.

“Бугун Краснодардан Дубайга учиши керак бўлган рейсдан, дастлабки маълумотларга кўра, 50 киши, яъни рейсга чиқиши керак бўлган йўловчиларнинг 40 фоизи бош тортди”, деб айтди иттифоқ матбуот котиби Ирина Тюрина.

Аввалроқ “Российские железные дороги” компанияси аэропортдан учиб кета олмаган барча авиайўловчиларни Ростовдан Москвага олиб кетишини маълум қилганди.

Дубайдан Ростов-Донга келаётган Boeing йўловчи самолёти кўриш даражаси паст бўлган шароитда қўнаётганда Ростов-Дон аэропортининг учиш-қўниш полосасидан чапроққа қулаб тушган. Самолёт бортида 62 қиши бўлган, уларнинг барчаси ҳалок бўлди.