Уч кун ва олти топишмоқдан иборат бўлган топшириқларни тўла бажарган ғолиблар, Haier O’zbekiston ширкати тарафидан LED телевизор, сплит системали хона кондиционери ва юқори қувватли сув иситгич туҳфаларига эга бўладилар.

Наврўз байрами муносабати билан ўтказилаётган ушбу тадбирда ҳар бир иштирокчи супер-совға ютиб олиш имкониятига эга бўлади.

1-ўринни эгаллаган иштирокчи 42 дюймли LED телевизор, 2-ўринни эгаллаган иштирокчи сплит системали хона кондиционери ва 3-ўрин совриндори ҳажми 50 литр бўлган юқори қувватли сув иситгичини қўлга киритади.

Совринли ўйинда қатнашиш учун иштирокчи facebook ижтимоий тармоғига кириб, Haier Uzbekistan саҳифасида эълон қилинган Акция шарҳлари бандига "Мен тайёрман!" деб изоҳ қолдириш керак (саҳифага ўтиш)
Ундан сўнг, иштирокчи қолдирган изоҳини ўз саҳифасида дўстлари билан бўлишиши шарт.

Кейинги шарт эса 19 мартдан 21 мартгача Haier Uzbekistan'нинг расмий саҳифасида (саҳифага ўтиш) эълон қилинади. Бу шартлар бошқотирмалар сифатида бўлиб, уларга биринчилардан бўлиб тўғри жавоб бериш лозим. Биринчи тўғри жавобни берган иштирокчи 3 баллни қўлга киритади, тўғри жавобни иккинчи бўлиб топган иштирокчи эса 2 балл ва учинчи булиб тўғри жавоб берган иштирокчи 1 баллга эга бўлади. 21 март куни якуний ҳисоб-китоблар қилиниб, энг кўп бал тўплаган уч нафар иштирокчи аниқланади ва уларга тантанали равишда совғалар топширилади.

Haier O’zbekiston тақдим этган мега-ўйинда қатнашинг ва ўз омадингизни синаб кўринг! Балки, айнан Сиз Haier совғаларидан бирининг омадли соҳибига айланишингиз мумкин!

Haier ҳакида қисқача маълумот:

• Европа, Шимолий Америка, Осиё, Яқин Шарқ ва Африкада жойлашган 24 ишлаб чиқариш ва шўъба корхоналарига эга булган йирик ширкат;
• Haier дунёнинг 160 мамлакатида мавжуд;
• Ширкатнинг жаҳон чакана савдосидаги улуши 10 фоиздан ортиқ;
• 15 мингдан ортик ва турли русумдаги LED телевизорларни, музлатгичларни, хона кондиционерларини, сув иситгичларни, мобил телефонларни, ноутбукларни, кир ва идиш ювиш машиналарини ва бошқа турли-туман электр маҳсулотларни ишлаб чикарувчи ширкат;
• Euromonitor экспертларининг тадқиқотларига кўра, жаҳонда савдо ҳажмини йилма-йил ошириб бораётган ва охирги 7 йилдан буён биринчи ўринни эгаллаб келаётган ширкат;
• 14 000 та патент, жумладан, 4 500 тадан ортиқ инновацион ихтироларга эга булган ширкат;

Haier махсулотларини қаердан сотиб олса бўлади?

Haier Uzbekistan, ширкатнинг Ўзбекистондаги расмий дистрибьютори ҳисобланиб, унинг маҳсулотларини Тошкент шахридаги “Малика”, Абу Сахий савдо мажмуаларида ва Technomart савдо дўконларида харид қилиш мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг деярли ҳамма вилоятларида ширкатнинг расмий хизмат кўрсатиш шохобчалари мавжуд булиб, улар ҳар қандай кафолатли сервис хизматини ўз вақтида амалга оширади. 

Реклама ҳуқуқи асосида