Ҳиндистонда полиция отига жароҳат етказган сиёсатчи ҳибсга олинди

Жаҳон 19 Март 2016 368

18 мартда Ҳиндистон полицияси полиция отига оғир жароҳатлар етказганликда гумон қилинаётган сиёсатчи Ганеша Жошини ҳибсга олди, деб хабар берилмоқда ОАВларда.

Полиция маълумотларига кўра, етакчи Ҳиндистон халқ партиясининг Уттаракханд штатидаги Массури шаҳридан бўлган депутати Жоши Ҳиндистон шимолида норозилик намойиши вақтида отга калтак билан жароҳат етказган, оқибатда отнинг оёғи синган.

Ветеринарлар журналистларга Шактиман лақабли отда гангрена бошлангани сабабли унинг оёғини олиб ташлашга тўғри келганини, бироқ инфекция бутун танага тарқалиб кетгани сабабли операция ёрдам бермагани ва от ўлганини маълум қилишган.

Полиция отнинг калтакланишига алоқадор бўлган бошқа гумонланувчилар ҳам қидирилаётганини маълум қилди.

Жоши бу айбловларни сиёсий сабаблар билан қўйилаётганини айтмоқда. Унинг айтишича, электрон ОАВлар томонидан чоп этилган, гўёки ушбу нохуш ҳолат тасвирланган видео Жошининг аввал от олдида калтак кўтараётгани тасвирланган эски видеоёзув ёрдамида монтаж қилинган. Сиёсатчи бу видео отнинг калтакланишига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини таъкидламоқда.

“От унинг эгарини кимдир тортганда йиқилиб, оёғини синдириб олган”, деб айтмоқда Жоши.

От билан боғлиқ воқеа ҳинд ижтимоий тармоқларида норозиликларга сабаб бўлди, бироқ сиёсатчининг ҳибсга олинишига ҳам штат аҳолиси томонидан норозилик билдирилмоқда.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95144 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46374 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51590 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9289 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20099 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 418 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 514 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 424 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар