Учувчисиз бошқариладиган учиш аппарати Lufthansa авиакомпаниясининг Airbus A380 самолётидан 60,9 метр масофада учиб ўтди. Воқеа 19 мартда, 1,5 км баландликда содир бўлган. Бу ҳақда АҚШ федерал авиация бошқармаси хабар бермоқда.

Бу ҳақда Лос-Анжелес округи полициясига тезкор равишда хабар берилган. Полиция бошқармаси лейтенанти Роберт Биндернинг маълум қилишича, дрон ва унинг эгасини топиш мақсадида ҳавога полиция вертолёти кўтарилган. Аммо бу ҳаракатлар муваффақиятли бўлмаган.

Маълумот учун: АҚШ қонунчилигига биноан, дрон эгаси ўз қурилмасини аэропортдан 8 км узоқликда, самолётдан 122 метр узоқликда сақлаши керак.