Кенияда Peripatetic ники билан фаолият олиб борувчи рус блогери плантацияда ишловчи ишчиларга қаҳва тақдим қилди.

“Бутун умр қаҳва етиштирувчи одамлар ҳаётларида илк бора уни ичиб кўришди. Бутун дунё ҳар куни эрталаб ичадиган шакарсиз ва кучли қаҳвани улар ичиб кўришди”, — деди у роликда қолдирган изоҳида.

Роликдан кўриниб турибдики, ичимлик кенияликларга унча ҳам ёқмаган.