Малайзияда давлат ғазнасидан 25 млн доллар маблағ ўғирлаган жиноий гуруҳ аниқланди, деб хабар бермоқда малайзиялик терговчилар.

Полиция томонидан ўтказилган операция давомида саккиз киши қўлга олинган, улар ичида юқори лавозимли шахслар ҳам бўлган.

Жиноий гуруҳ ўз қинғирликларини ниқоблаш мақсадида бир неча фирмалар ташкил этган. Улар мавжуд бўлмаган лойиҳаларга давлат ҳисобидан пул ўтказиб келишган.