19 мартга ўтар кечаси, Москва вақти билан соат 3:40да Ростов вилояти ҳудудида қулаб тушган Boeing 737-800 самолётининг бортидаги барча йўловчилар ва экипаж аъзолари ҳалок бўлган.

Fly Dubai авиакомпаниясиг тегишли бўлган бу самолёт Дубайдан Ростов-Донга парвозни амалга ошираётган эди. Самолёт кўриш даражаси ёмон бўлган шароитда Ростов-Дон аэропорт учиш-қўниш полосасидан чапроқда қулаган.

Самолёт қулагач, портлаб кетган.

Самолёт бортида 61 киши бўлган: 55 нафар йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзоси. Охирги маълумотларга кўра, самолёт йўловчиларининг 3 нафари Украина фуқароси бўлган, яна 2 нафари Ғарб мамлакатлари фуқаролари бўлишган.

Ростов-Донда Boeing йўловчи самолёти фалокатга учради