Москва ва Санкт-Петербургда «Ер Соати» акцияси 1 дақиқалик сукут билан бошланади

Жаҳон 19 Март 2016 349

Россия Атроф-муҳит вазирлиги вакили Николай Гудковнинг маълум қилишича, халқаро миқёсдаги «Ер Соати» акцияси Қизил майдонда Ростовда ҳалокатга учраган Boeing 737-800 қурбонлари хотирасига 1 дақиқа сукут сақлаш орқали бошланади.

"Барча кўнгилочар маросимлар бекор қилинган. Акция Ростов фожиасида ҳалок бўлганлар хотирасига бир дақиқа сукут сақлаш билан бошланади. Унда вазир Сергей Донской иштирок этади", деган Гудков.

Россия табиатни асраш фонди (WWF) матбуот хизмати котиби Людмила Лягушкина бундай тадбирлар Россиянинг бутун ҳудуди бўйлаб ўтказилиши режалаштирилганини маълум қилган.

«Ер Соати» акцияси – сайёранинг келажагига бефарқ эмасликнинг далили сифатида чироқлар ва электр қурилмаларни бир соатга ўчиришга ундовчи халқаро акция. Бу пайтда энг машҳур бинолар ва ёдгорликларнинг ҳам ёритгичлари ўчирилади.

2016 йилда «Ер Соати» акцияси 19 март куни соат 20:30дан 21:30гача бўлиб ўтади ва унда иштирок этиш кўнгилли бўлади.

«Ер Соати» акциясидан мақсад электр қувватини тежаш эмас, балки табиатга ғамхўрлик билан муносабатда бўлишнинг ифодасидир. Йилдан-йилга ушбу тадбир табиатга масъулият билан муносабатда бўлиш заруратига эътибор жалб этиш имконини оширмоқда.

19 март куни бутун ер юзида «Ер Соати» акцияси ўтказилади

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 5976 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 6910 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21876 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50430 Жамият
Ироқ Курдистондаги референдумни тан олмайди 
08:37 27 Жаҳон
Индонезиялик хакерлар байроқ можаросидан сўнг Малайзиянинг қарийб 30 та сайтини бузиб киришди
08:30 339 Жаҳон
АҚШ Сурия ҳукуматига кимёвий қурол қўлланилиши юзасидан махсус баёнот билан чиқди
08:24 621 Жаҳон
Ироқ ИШИДдан икки ойдан сўнг бутунлай озод этилиши айтилди
08:20 373 Жаҳон
Кобулнинг дипломатик туманида ракета портлади
07:55 518 Жаҳон
АҚШ эсминецининг савдо кемаси билан тўқнашувига сабаб сифатида кибераралашув ҳам кўриб чиқилади  
07:47 392 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар