ОАВ: Салоҳ Абдисалом ўзини “Стад де Франс” стадиони ёнида портлатмоқчи бўлган

Жаҳон 19 Март 2016 356

2015 йил 13 ноябрда Париждаги терактларни ташкиллаштиришда бош гумонланувчи ҳисобланаётган Салоҳ Абдисалом ўша куни Франция ва Германия терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учшаруви ўтаётган “Стад де Франс” стадиони ёнида ўзини портлатмоқчи бўлган, деб хабар бермоқда тергов билан таниш манбага иқтибос келтирган ҳолда BFMTV нашри.

Абдисалом қолган гумонланувчилар билан бирга Брюсселда ўтказилган махсус операция давомида ушланди. Унга террорчилик билан шуғулланиш айби қўйилди.

Париждаги бир қатор терактлар оқибатида 130 киши ҳалок бўлганди.

Кўпроқ янгиликлар