АҚШ мудофаа вазирлиги Россия ҳарбий-коинот кучлари авиазарбалари фақатгина Суриянинг шимолида тўхтатилган деб маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Суриядаги аксилтеррорчилик коалицияси марказий қўмондонлиги вакили полковник Патрик Райдер АҚШ Суриянинг шимолида Россия авиацияси авиазарбалар берганини қайд қилмагани айтди.

Райдер Пальмира ҳудудида Россиянинг муайян сондаги авиазарбалари қайд қилинганини таъкидлаб ўтди. Унинг айтишича, авиазарбалар Сурия ҳукумат армиясининг ҳужумини қўллаб-қувватлаш учун ўтказилган.

Аввалроқ Россия қуролли кучлари бош штаби бош тезкор бошқармаси бошлиғи Сергей Рудской Россия ҳарбий-коинот кучлари ИШИД ва “Жибҳад ан-Нусра” жангарилари позицияларига зарба беришни давом этттираётганини айтганди.