Суриянинг Раққа шаҳрига номаълум томоннинг ҳарбий самолётлари томонидан ҳаво зарбалари берилди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар тарқатган.

Хабарда айтилишича, бу ҳужум натижасида тинч аҳоли вакиллари ҳисобланган 39 киши ҳалок бўлган. Шунингдек, 60дан ортиқ киши жароҳатланган ҳолда шифохонага олиб борилган.

Бу маълумот Суриядаги Буюк Британия инсон ҳуқуқлари ҳимояси бўйича мониторинг гуруҳи томонидан тасдиқланган.

Айни вақтда ҳужум қайси давлат самолётлари томонидан амалга оширилгани ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Эслатиб ўтамиз, февралда Россия ва АҚШ Сурияда ўт очишни тўхтатишга келишиб олган, ушбу тартиб 27 февралдан бошлаб кучга кирганди. ИШИД ва "Ал-Қоида" ҳамда уларга алоқадор гуруҳлар бу келишувдан ташқарида қолган.