«Манчестер Юнайтед» жамоасининг собиқ футболчиси, айни вақтда жамоада мураббий ёрдамчиси сифатида ишлаётган Райан Гиггз ўзининг 9 ёшли ўғлини бир вақтлар кучли футболчи бўлганига ишонтира олмаганини тан олди.

«Ўғлим менинг ўйинларимни кўрмаганидан хафа бўламан. У мени «Манчестер Юнайтед» учун бир неча йил ўйнаган холос деб билади. Унинг севимли футболчиси – Неймар. Ундан кейин эса Роналду ва Месси.

Мен ҳеч қачон ўзимни мақтамаганман, аммо бир сафар унга Мессидан тезкорроқ бўлганман дедим.
У эса бундай жавоб қайтарди: «Йўқ, ундай бўлмаган. Ҳатто мен ҳам сендан тезроқ чопаман». Яна бир сафар эса уни тутиб олдим ва дедим: «Телевизордаги дадангни қара, мана унинг голларидан бири». У эса юзини ўгирдию хонадан чиқиб кетди», — дея эслайди Гиггз.