Россия Тергов қўмитаси Boeing йўловчи самолёти ҳалокати сабаблари сифатида 3та тахминни ўрганмоқда.

"Ҳозирча асосий 3та сабаб тахмин қилинмоқда: учувчиларнинг хатоси, бортда рўй берган техник носозлик ва ноқулай об-ҳаво шароити (шу кучада Ростовда кучли шамол кузатилган). Тергов ишлари давом этмоқда", дейилади хабарда.

Бундан олдинроқ, бу авиаҳалокат туфайли "Эҳтиётсизлик туфайли икки ҳамда ундан ортиқ кишининг ўлимига сабаб бўлган ҳаракат ва ҳаво транспортидан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши" моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилгани ҳақида хабар берилганди.

Бундан ташқари, ҳодиса жойидан қулаган самолётнинг қора қутиси топилган. Россия ФВВ раҳбари ҳалокат рўй берган ҳудуднинг "ҳар бир сантиметри" синчиклаб текширилишини таъминлаш бўйича кўрсатма олган.

Эслатиб ўтамиз, 19 март, шанба куни FlyDubai авиакомпаниясига тегишли Boeing 737-800 лайнери Россиянинг Ростов-Дон шаҳри аэропортига қўниш вақтида ҳалокатга учради. Ҳодиса оқибатида самолёт бортида бўлган барча йўловчилар (55 киши) ва экипаж аъзолари (7 киши) ҳалок бўлган.

Ростовда қулаган Boeing самолёти 2 соатдан ортиқ вақт давомида қўнишга уринган

Ростовда ҳалокатга учраган самолётда бўлганларнинг тўлиқ рўйхати эълон қилинди

Fly Dubai авиакомпанияси Ростовда қулаган Boeing самолётида Ўзбекистон фуқароси бўлганини тасдиқлади