Россияликлар “Яндекс”да кўпроқ туш таъбирига оид сўзларни қидиришади

Жамият 19 Март 2016 491

Россияликлар интернетда кўпроқ вафот этган инсонлар, болалар ва ҳомиладорларга оид тушлар таъбирини қидириши маълум бўлди. Бу маълумот “Яндекс” компанияси томонидан шу йилнинг февраль ойи бўйича қидирувлар статистикаси асосида тайёрланди.

Ҳар ҳафта россиялик фойдаланувчилар “Яндекс”да “бу туш нимани англатади?” деган 300дан ортиқ сўровлар қолдиришади.

“Тушлар таркибига қараб турлича талқин қилинади. Қидирув сўровномаларида туш таъбирига оид мингга яқин белги ва ҳодисаларни учратиш мумкин: улар ичида энг оммалашгани – “бола”, “эр”, “йигит” кабилар билан кам учрайдиган – “чўртан”, “мева”, “эшик” каби сўзлар ҳам бор”, - дея қайд этди компания.

“Яндекс” рўйхатида бор-йўғи 25та ўрин мавжуд. Юқорида келтирилган сўровларга қараганда, россияликлар кўпроқ балиқлар пайдо бўлувчи тушларга қизиқтириши аниқланди. Шунингдек, улар иш, оила, собиқ муҳаббат, туғруқ, тўйга оид тушлар таъбирини ҳам кўп қидиришади.

“Тушлар ҳақида одатда, уйқудан уйғонгач, тонгда қидиришни бошлашади. Сўровларнинг энг қизиган вақти соат 9:00да бошланади”, - деб хабар беради “Яндекс”.

Компания мазкур статистикани Бутунжаҳон тушлар кунига бағишлаб тайёрлади. Бу кун 2008 йилдан бошлаб ҳар йили март ойининг иккинчи жумасида нишонланади. Бу кунни нишонлашдан кўзланган асосий мақсад соғлом уйқуни тарғиб қилиш ҳисобланади.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 48791 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 102248 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 48473 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52773 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9781 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20476 Ўзбекистон
АҚШ ИШИДни мағлуб қилгандан кейин Сурияни тарк этишга ваъда берди 
08:05 1000 Жаҳон
Барселонадаги терактга алоқадор бўлган барча террорчилар йўқ қилинди
07:52 843 Жаҳон
Олий лига. «Локомотив» ғалаба қозонди, «Насаф» «Бунёдкор»га ютқазди
07:43 787 Спорт
Трампни руҳшуносга юбориш таклиф этилди
07:32 1844 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар