Ростов-Дон аэропорти 19 март куни тонггида аэропорт яқинида Boeing-738 йўловчи самолёти ҳалокатга учраганидан кейин ёпиб қўйилди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги аэропортдаги манбасига асосланган ҳолда хабар берган.

Манбанинг айтишича, аэропорт маҳаллий вақт билан соат 6:00да ёпилган.

Хабар қилинишича, самолёт ерга қулаб тушгач, портлаб кетган.

"Самолёт қулагач портлаган ва ёна бошлаган. Айни вақтда ёнғин ўчирилган", дейди манба.

Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт бортида 55 нафар йўловчи ҳамда 6 нафар экипаж аъзоси бўлган. Ҳалок бўлганларнинг 4 нафари болалар эди.

Эслатиб ўтамиз, 19 мартга ўтар кечаси, Москва вақти билан соат 3:40да Ростов вилояти ҳудудида қулаб тушган Boeing 737-800 самолётининг бортидаги барча йўловчилар ва экипаж аъзолари ҳалок бўлган.