Россия транспорт вазирлиги Ростовда ҳалокатга учраган FlyDubai авиакомпаниясига тегишли Boeing 737-800 лайнери Буюк Британия компанияси томонидан 500 млн долларга суғурта қилинган. Бу ҳақда Россия Транспорт вазири Максим Соколовга асосланган ҳолда ТАСС агентлиги хабар тарқатган.

Унинг айтишича, бу маблағ ҳалокат қурбонларининг яқинларига тўланадиган товон учун етарли ҳисобланади. Вазирликда қайд этилишича, ушбу фожиа туфайли ҳалок бўлган россиялик йўловчиларнинг ҳар бири учун 1 млн рубль миқдорида компенсация берилади.

Эслатиб ўтамиз, 19 март, шанба куни FlyDubai авиакомпаниясига тегишли Boeing 737-800 лайнери Россиянинг Ростов-Дон шаҳри аэропортига қўниш вақтида ҳалокатга учради. Ҳодиса оқибатида самолёт бортида бўлган барча йўловчилар (55 киши) ва экипаж аъзолари (7 киши) ҳалок бўлган.

Бундан олдинроқ, 1969 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Лариса Аллен Ростовда юз берган авиаҳалокат натижасида нобуд бўлгани ҳақида маълум қилинганди. Унинг ўлими муносабати билан Россия ТИВ ҳамдардлик бирдирган.

Ростовда ҳалокатга учраган самолётда бўлганларнинг тўлиқ рўйхати эълон қилинди

Fly Dubai авиакомпанияси Ростовда қулаган Boeing самолётида Ўзбекистон фуқароси бўлганини тасдиқлади