Ростовда қулаган Boeing самолёти қайтишда Дубайга 140 сайёҳни олиб учиши керак бўлган

Жаҳон 19 Март 2016 335

Россия туризм саноати иттифоқида маълум қилинишича, Ростов-Донда қулаб тушган Boeing самолёти Дубайга 140 нафар сайёҳни олиб қайтиши керак бўлган. Бу ҳақда ТАСС агентлиги Россия туризм саноати иттифоқи матбуот хизматига асосланиб хабар тарқатган.

"Биз бу самолёт бугун Ростов-Дондан Дубайга 140 нафар сайёҳни олиб қайтиши керак бўлган самолёт эканини аниқладик. Бу самолётга чиқиши керак бўлганларнинг кўпчилиги болалар. Ҳозир улар Кранснодарга автобусда кетишмоқда. У ерга FlyDubai авиакомпанияси бошқа самолёт жўнатади", дейди матбуот хизмати вакили.

Эслатиб ўтамиз, 19 март, шанба куни FlyDubai авиакомпаниясига тегишли Boeing 737-800 лайнери Россиянинг Ростов-Дон шаҳри аэропортига қўниш вақтида ҳалокатга учради.

Ҳодиса оқибатида самолёт бортида бўлган барча йўловчилар (55 киши) ва экипаж аъзолари (7 киши) ҳалок бўлган.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 83275 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 42885 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 49303 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8382 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19364 Ўзбекистон
Италиянинг давлат қарзи рекорд қийматга етди
Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди
21:12 980 Спорт
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони туризм соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олишди
Канада авиакомпанияси самолётининг 200 дан кўпроқ йўловчиси багажсиз қолди
21:00 892 Жаҳон
Ўзбекистон ТИВ раҳбари португалиялик ҳамкасбига мактуб йўллади
Кўпроқ янгиликлар