Саудия Арабистони ҳудудида Мисрдан келган зиёратчилар минган автобус йўл транспорт ҳодисасига йўлиқиши оқибатида 19 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Associated Press хабар тарқатган.

Аниқлик киритилишича, умра зиёрати учун йўл олган мисрликларнинг автобусида жами 44 киши бўлган ва улардан 25 нафари жароҳатланган.

Айни вақтда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.